Skip to content
“Анорли ҳалқа” салатини тайёрлаш
МАСАЛЛИҚЛАР
- картошка – 2 дона
- сабзи – 1 дона
- пиёз – 1 дона
- лавлаги – 1 дона
- майонез – таъбга кўра
- товуқ болдири – 300 гр
- муз бўлаклари – anor-1 дона
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
- Картошка, сабзи, лавлаги, товуқ гўштини тузли сувда қайнатиб оламиз.
- Товага озгина ёғ солиб пиёз ва қайнаган товуқ гўштини бир қовуриб оламиз.
- Қайнаган сабзавотларни қирғичдан чиқариб оламиз.
- Лаган ўртасига стакан қўйиб четига 1-картошка ва устидан маёнез суртамиз.
- Кейин сабзи маёнез, товуқ гошти маёнез, лавлаги маёнез ва энг охирида салат юзига анор териб чиқамиз.
- Холодилникда 2 соат тургач, лаган ўртасидаги стаканни аста оламиз, салат тайёр.
Post Views:
194