- мол гўшти – – таъбга кўра
- картошка – 4 дона
- сабзи – 1 дона
- пиёз – 1 дона
- помидор – 1 дона
- булғор қалампир – 1 дона
- шакар – 1 чой қошиқ
- лавлаги – 1 дона
- туз – таъбга кўра
- кўк пиёз – 2 дона
- саримсоқпиёз донаси – 2 дона
- муз бўлаклари – murch-1 чой қошиқ
- Гўштни ўртача катталикда кесиб оламиз.
- Қозонга ёғ солиб гўштни қовурамиз,сув солиб 40 дақиқа қайнатамиз.
- Ҳамма сабзавотларни майда сомонча тўғраб оламиз.
- Картошкани 3-4 бўлакка бўлиб оламиз.
- Сабзи ва лавлагини қирғичдан чиқариб олсак ҳам бўлади.
- Товага ёғ солиб 1-пиёзни соламиз.
- Пиёзни бироз қовуриб това четига суриб қўямиз.
- Сўнг сабзини соламиз аста қовуриб това четига сурамиз.
- Булгор қалампири, помидорни ҳам шундай қовуриб оламиз.
-
- Сўнг лавлагини соламиз.
- Охирида барча масаллиқларни қўшиб қовурамиз.
- Газни ўчирамиз.
- 40 дақиқа гўшт қайнаган қозонга картошка ва майда сомонча тўғралган карамни солиб яна 30 дақиқа қайнатамиз.
- 30 дақиқадан сўнг қовурилган сабзавотлар ва туз солиб яна 10 дақиқа қайнатамиз.
- Газни ўчириб шакар,мурч,майдаланган саримсоқ қўшамиз ва косага сузиб юзига майда тўғралган кўкат, қалампир ва қатиқ солиб дастурхонга тортамиз.
Ёқимли иштаҳа!
Источник: chakchak.uz