- қўй гўшти – 1.5 кг
- картошка – 500 гр
- бақлажон – 500 гр
- помидор – 300 гр
- кунгабоқар ёғи – 150 гр
- думба ёғ – 100 гр
- зира – 10 гр
- туйилган қора мурч – 5 гр
- гул карам – 400 гр
- карам – 700 гр
- қизил булғор қалампир – 500 гр
Кузги …. Чилонзорча … димлама
Источник: chakchak.uz
Димлама янада мазали бўлиши учун …— гўштни яхшилаб қовуринг.— лавлаги қўшинг.— ярим соатга сувга солинган шолғомни солинг.— саримсоқпиёзни ҳам солинг.— устидан думба ёғини кесиб териб чиқинг.— буғи чиқиб кетмаслиги учун карам баргларини териб чиқинг.— ва бемалол бошқа ишлар билан машғул бўлинг.
Қозонга озгина ёғ солиб, гўштни баланд оловда қовуринг. Устига лавлаги ва пиёзни, кейин эса сабзи ва шолғомни солинг. Сўнг бақлажон, булғор қалампири, карам, помидор ва думба ёғини териб чиқинг. Ҳар бир қаватини алоҳида оз-оздан тузланг ва зираворлар сепинг.
Охирида ярим стакан сув солиб, устини карам барглари ва қопқоқ ёрдамида 1,5 ёки 2 соатга димлашга қўйинг.