
МАСАЛЛИҚЛАР
- саримсоқпиёз – 1 чой қошиқ
- тухум – 2 дона
- туз – 1 таъбга кўра
- гул карам – 1 дона
- пишлоқ – 1 стакан
- нами қочган нон – 1 стакан
- пармезан пишлоғи – 50 гр
- қизил қалампир – 1 ош қошиқ
ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
1 Карамни тузли сувда қайнатиб олинг.
2 Идишда қирғичдан чиқарилган пишлоқ, нон талқони, гармдори ва қуритилган саримсоқпиёзни аралаштиринг.
3 Ҳаммасини аралаштириб, қирғичдан чиқарилган пармезан пишлоқни қўшинг.
4 Карам бўлакларини тухумга ботиринг.
5 Кейин пишлоқли талқонга булғанг.
6 Карам бўлакларини духовка листига териб, усти қизғиш тусга киргунга қадар тахминан 15 дақиқа пиширинг.
Ёқимли иштаха!