
Керакли масаллиқлар:
🧅 1 та пиёз
🍅 1 та котта помидор
🥩 100 гр гўшт маҳсулоти
🫑 1 та қилиз балгарский
🧀 100 гр сир
🥃 70/80 гр ёг
Тайёрланиши:
Ҳамма масаллиқларни тўртбурчак қилиб тўғралади.
Олдин ёғни қиздириб, пиёз ва балгарский қовурилади. Помидор ва колбаса қўшилади, таъбга кора туз солиб, 3-4 дақиқа паст оловда қовуриб, димлаб қўйилади 5 дақиқага.
Сирни тёркадан чиқариб устига сепиб, яна 3-5 дақиқа димланади
💁♀ Мазали нонуштамиз тайёр.
😋 Ёқимли иштаҳа